Малайзияда ўзбекистонлик 17 аёл жинсий қулликдан қутқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-11-2016 | 21:16 ZAMIN.UZ / Жамият / 10 Ноябр 2016 года
1 425

Малайзияда ўзбекистонлик 17 аёл жинсий қулликдан қутқарилди

Малайзияда ўзбекистонлик 17 аёл жинсий қулликдан қутқарилди

Куала-Лумпур полицияси 8 ноябрь куни Букит Цейлон туманида қўшмачиликда гумон қилинган аёлни қўлга олди. Kun.uz сайти ёзишича, тадбир давомида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 17 нафар аёл жинсий қулликдан қутқарилган. Бу маълумотни Тан Шри полициясининг бош инспектори Абу Бакар твиттердаги расмий аккаунтида тасдиқлаган.

Озод қилинган аёлларнинг шахси маълум қилинмади.

"Куала-Лумпурда, Букит Цейлонда қўшмачини ҳибсга олиш бўйича тадбир муваффақиятли ўтгани ва ўзбекистонлик 17 нафар аёлнинг қутқарилгани билан табриклайман", — деб ёзган у.

У шунингдек, туманда одам савдосига ва муҳожирлар контрабандасига қарши кураш даражасини юқори баҳолаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru