Актриса Зарина Низомиддинова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида нима учун бир вақтлар қўриқчи ёллагани-ю, сўнг уларнинг хизматидан воз кечгани ҳақида гапирди, дейди "Дийдоразиз" нашри.
«Аҳамият берган бўлсангиз, кўп хонандаларимиз қўриқчи билан юради. ‘Администраторим’ деб таништиришса-да, лекин улар қўшимчасига қўриқчилик ҳам қилади. Бир-икки марта менга ёқмайдиган воқеа-ҳодисалар бўлди, йигитлар ёқмайдиган гапларни айтишди, шилқимликлар қилишди. Шундан кейин мен ҳам қўриқчи билан юрақолай, деган қарорга келдим», — дейди актриса.
«Икки марта, шекилли, қўриқчидан фойдаландим, лекин қўриқчи билан юриш менга ёқмади. Бу нарса менга эмас экан. Биринчидан, эркинликка ўрганганман. Иккинчидан, ўша шилқимларга аҳамият берсам, улар билан ади-бади айтишсам, ўзимга ёмон. Ёнимда қўриқчи билан юргандан кўра, жаҳлим, феъл-атворим устида ишлаганим яхшироқ, деган фикрга келдим», — дея қўшимча қилди Зарина Низомиддинова. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!