11:41 / 15.03.2015
9 061

Тошкентда 13 йўналишдаги трамвай издан чиқиб кетди

Тошкентда 13 йўналишдаги трамвай издан чиқиб кетди

14 март куни оқшомида Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида КТМ русумли 13 йўналиш бўйича ҳаракат қиладиган трамвай издан чиқиб кетди.

Бу трамвай йўлнинг ТТЗ йўналишида издан чиққан.

Аниқлик киритилишича, бу ҳодиса соат 20:00 да содир бўлган ва трамвайнинг бир қисми автомобил йўлига чиқиб қолган.

Ҳодиса оқибатида йўловчиларнинг ҳеч бири жабрланмаган.

Орадан ярим соат ўтгач, воқеа жойига махсус хизмат ходимлари етиб келишган ва трамвайни йўлига қайтариб қўйишгач, у ҳаракатланишда давом этган.

Қайт этилишича, Тошкентда трамвайларнинг издан чиқиб кетиши биринчи марта содир бўлмаяпти, бунда воқеалар вақти вақти билан учраб туради.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 13 йўналишдаги трамвай издан чиқиб кетди