Ҳашар қилувчилар “Жигули” машинасининг ғилдиракларини бўяб ташлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-03-2015 | 16:37 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Март 2015 года
1 381

Ҳашар қилувчилар “Жигули” машинасининг ғилдиракларини бўяб ташлашди

Ҳашар қилувчилар “Жигули” машинасининг ғилдиракларини бўяб ташлашди

14 март куни Тошкентда умумхалқ ҳашарига чиққанлар томонидан безорилик содир этилди.

Пойтахтнинг Абдулла Қодирий кўчасида ҳашар ишида иштирок этганлар йўл четида турган “Жигули” автомашинасининг ғилдиракларига оҳак чаплаб ташлашди.

Бу ҳолат тасвирланган сурат фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳига жойлаштирилган.
Гуруҳ аъзолари бу ҳолатга муносабат сифатида автомобил эгаси машинани нотўғри жойда қолдириб кетгани учун шундай бўлгани ҳақида ёзишган.

Маълумот учун, 14 март куни ўтказилган умумхалқ ҳашари тадбири давомида 43 минг гектар майдонда ва 26 километрлик йўлларда ариқларни тозалаш, супуриш, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш ҳамда гуллар экиш ишлари амалга оширилди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru