Барбадос ва Нуси-Бе оролларида яшовчи Tetracheilostoma carlae илони тор оғизлилар оиласига мансуб бўлиб, у 2008 йилда таниқли америкалик олим-герпетолог Блэр Хежес томонидан очилган ва дунёдаги энг митти илон деб этироф қилиниб келинаётганди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Бироқ бир неча йил ўтиб Хежес Пенсильвания университети билан ҳамкорликда Мартиника оролида янада миттироқ илонни топди.
Бу митти илон Tetracheilostoma sp. nov деб номланди. У аввалги рекордчи илоннинг қариндоши бўлиб, ундан анчагина кичик: янги илон узунлиги 6 см дан ошмайди. Илон шунчалик ингичкаки, у грифели тортиб олинган қаламнинг ичидаги тешикдан судралиб ўтишга қодир. Илон нимжон ва заиф бўлгани сабабли кўп вақт ер тагида яшириниб ётади.
Бу митти илоннинг ўзи хавф соладиган ягона жонзотлар чумолилар ва термитлар ҳисобланади: илон уларнинг инларини бузиб, ҳашаротларнинг катта вакиллари ва қуртларини "паққос туширади".
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди