Норвегиялик олимлар дунёдаги энг мураккаб тил қайси эканлигини маълум қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Норвегиялик олимлар дунёдаги энг мураккаб тил қайси эканлигини маълум қилишди

Норвегиялик олимлар дунёдаги энг мураккаб тил қайси эканлигини маълум қилишди

Норвегиялик олимлар пирахан халқининг тилини ўрганиш учун энг мураккаб тил деб топишди. Бу халқ Бразилиянинг Амазонка жунглиларида яшайди.

Осло университети олимлари бу қабила ўз нутқида гаплашиш учун жуда кўп ҳуштаксимон товушлардан фойдаланишини маълум қилдилар. Бундан ташқари, бу тилда ундош товушлар жуда кўп. Қабила аъзолари муайян товушлар тўпламини ҳуштак чалиб суҳбатлашадилар. Бу қабила аъзолари катта масофалардан туриб ҳам гаплаша оладилар, чунки ҳуштак оддий нутқдан баландроқ эшитилади.

Пирахан тилида рақамлар ва рангларни ифодалаш учун сўзлар йўқ. Улар кичик сонларни бармоқларида кўрсатишади, савдо-сотиқда эса маҳсулот айирбошлаш устунлик қилади. Пираханлар бирор рангни ифодалаш учун шу рангдаги нарсалар ҳақида гапиришади. Ушбу тилда феъллар замонларга эга эмас.

ОАВ маълум қилишича, бу тилда 350 га яқин одам гаплашади. Бу тилнинг яна бир антиқа томони шундаки, аёллар эркаклардан кўра камроқ ундошлардан фойдаланадилар, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru