07:10 / 20.11.2016
9 703

Кишининг тавбаси қабул қилингани қайси аломатларда билинади?

Кишининг тавбаси қабул қилингани қайси аломатларда билинади?

Бир олимдан сўрабдилар:
- Бир кимса тавба қилган чоғида тавбаси қабул қилинган ё қилинмаганлигини билиши мумкинми?
Олим шундай жавоб берди:
- Йўқ, қабул қилингани ёки рад этилгани тўғрисида кескин бир ҳукм чиқарилиши мумкин эмас. Лекин қабул этилганини кўрсатувчи баъзи бир аломатлар бор:

1. Киши ўзида гуноҳ қилишга майл бўлмаётганини кўради.
2.Қалбидан хотиржамлик кетганини кўради, ҳар нарсада Аллоҳни ҳозиру нозир ҳолда топади.
3. Тўғри ва яхши ахлоқли кишилар билан бирга юради, ёмон феълли кишилардан ўзини узоқ тутади.
4.Очкўзлик қилмайди. Оз бўлса ҳам ҳалол йўл билан топганига қаноат қилади. Ўзининг озгина бўлса ҳам ҳалол йўл билан топгани унинг кўзига кўп кўринади, лекин қилган хайрли ва гўзал амаллари кўп бўлса ҳам унинг кўзига оз кўринади.
5.Қалби доимо Аллоҳ фарз қилган нарсалар билан банд бўлади.
6.Динини ёмон кўзлардан ҳимоя қилади.
7.Давомий тафаккур ҳолида юради.
8.Ўтмишда қилган гуноҳлари туфайли надомат ичида юради.

Абу Ҳомид Ғаззолий
“МУКОШАФАТ-УЛ ҚУЛУБ” китобидан олинди.

Манба: Ummat.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кишининг тавбаси қабул қилингани қайси аломатларда билинади?