Хитойда антиқа наклейкалар ёрдамида узоқни ёритувчи чироқлар билан кўзни қамаштирувчи ҳайдовчиларнинг «попуги пасайтирилмоқда» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойда антиқа наклейкалар ёрдамида узоқни ёритувчи чироқлар билан кўзни қамаштирувчи ҳайдовчиларнинг «попуги пасайтирилмоқда»

Хитойда антиқа наклейкалар ёрдамида узоқни ёритувчи чироқлар билан кўзни қамаштирувчи ҳайдовчиларнинг «попуги пасайтирилмоқда»

Хитойлик ҳайдовчилар узоқни ёритувчи чироқлар билан суистеъмол қилувчи ва машинанинг орқа бамперига тиралиб оладиган ҳайдовчиларга қарши курашишнинг антиқа йўлини топишди. Улар бундай ҳайдовчиларга қарши қўрқинчли тасвирлар туширилган наклейкалар билан курашмоқдалар, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Махсус наклейкалар автомобилларнинг орқа ойнасига ёпиштирилмоқда. Улар биргина кўриниши билан лоқайд ҳайдовчиларни «сапчиб кетишга» олиб келмаса-да, узоқни ёритувчи чироқларни ўчиришга мажбур қилмоқда. Бу наклейкалар ҳайдовчилар орасида оммалашиб кетди.

Наклейканинг ишлаш принципи қуйидагича: улар оддий ёруғланишда ташқаридан кўринмайди. Бироқ унга орқадан келаётган машинанинг узоқни ёритувчи чироқлари нури тушиши билан у кўринишни бошлайди ва беписанд ҳайдовчини қўрқитиб юборади.

Наклейкалар шунчалик оммалашиб кетдики, уларга полиция ўз эътиборини қаратди. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари бундай йўл билан орқада келаётган ҳайдовчиларни қўрқитмасликни сўрашди, чунки бу жиддий йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келиши мумкин.

Ҳозирча полиция илтимоси беэътибор қолмоқда: 2-13 доллар турадиган наклейкалардан фойдаланиш давом этмоқда. Бундай наклейкалардан фойдаланаётган ҳайдовчилар 15 долларлик жаримага тортилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru