Туркия аэропортида Ўзбекистон фуқаролари $9,5 млн. билан қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия аэропортида Ўзбекистон фуқаролари $9,5 млн. билан қўлга олинди

Туркия аэропортида Ўзбекистон фуқаролари $9,5 млн. билан қўлга олинди

Истанбулдаги Отатурк номли Халқаро аэропортда етти нафар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси $9,5 млн.ни ноқонуний равишда ўтказиш учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда турк ОАВлари хабар бермоқда, деб ёзади "Дийдоразиз" нашри.

Қўлга олинганлар орасида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бор. Полиция эркаклар нима мақсадда Туркияга кўрсатилган маблағ билан келганликларини аниқламоқда. Улар қамаб қўйилган.

Хабарда айтилишича, айни дамда тергов олиб борилмоқда. Қўлга олинганлар жиддий қамоқ муддатига маҳкум этилиши мумкин. Шу тариқа, Туркия куч маҳкамаси ноқонуний молиявий операциялар ва жиноий йўл билан топилган пулларни легализация қилишга қарши курашмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru