4 ойлик мушукча эгасини заҳарли илон ҳужумидан қутқариб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

4 ойлик мушукча эгасини заҳарли илон ҳужумидан қутқариб қолди

4 ойлик мушукча эгасини заҳарли илон ҳужумидан қутқариб қолди

Австралиянинг Перт шаҳрида 4 ойлик мушукча эгасини заҳарли илон ҳужумидан қутқариб қолди. Бу воқеа ҳақида WАтодай нашри берган хабарга асосланиб "Мулоҳаза" нашри маълум қилмоқда. Мушук соҳиби Иван Макнамаранинг айтишича у мушугининг бурчакдан кўз узмаётганлигидан ҳайрон бўлган ва бурчакка қараб ботинка ичидаги заҳарли илонга кўзи тушган.

Чақирилмаган меҳмон дарров шкаф тагига қараб ўрмалаб қолган. Бироқ Макнамара уни бошқа ботинкаси билан босиб турган ҳолда ёрдамга қаллиғини чақирган. Улар биргаликда илонни пластик идишга қамашган ва ташқарига қўйиб юборишган.

Австралияда бундай йўлбарс терили илонлар кўп учрайди. Улар чаққанда одам кўпинча ҳалок бўлади. Ушбу илонларнинг узунлиги 2 метргача етади.

Ўтган йили 8 ноябрда бундай илонлардан бирининг тишлашидан АҚШлик фуқаро нақ ўлишига оз қолган. У илонни ўлдириб узилган бошни ушлаб ташқарига олиб чиқаётганида чалажон илон боши унинг қўлини тишлаб олган. Бироқ унинг омади келиб тирик қолган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru