17:39 / 22.11.2016
9 507

Қозоғистонлик олимлар Назарбоев Чингизхон авлодидан эканлигини исботлашди

Қозоғистонлик олимлар Назарбоев Чингизхон авлодидан эканлигини исботлашди

Қозоғистонда олиб борилган генетик тадқиқотлар натижасида олимлар Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг насаби мўғул саркардаси Чингизхонга тўғридан-тўғри туташишини аниқлашди. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.

ОАВ тарқатаётган гипотезага кўра, ота томонидан насаби Чингизхоннинг ўғилларига бориб тақаладиган авлодлари сони 16 миллиондан зиёд. 2003 йил март ойида Американинг Инсон генетикаси журналида (American J. Human Genetics, V.72, № 3) эълон қилинган маълумотларга кўра, Осиёда яшайдиган халқлар, жумладан, манчжур, муғул, эвенк, хитой (шимолий минтақаси), уйғур, қозоқ, қирғиз, ўзбек ва Покистонда яшайдиган хозорийлардан 16 миллионида алоҳида учрайдиган Y-хромосоманинг (фақат эркак жинсидан ўтадиган) муайян тури мавжуд эканлиги аниқланган. Хромосоманинг пайдо бўлиш даври ҳам Чингизхон даврига (860 ва 1000 йиллар аввал) тўғри келмоқда.

Бундан келиб чиқиб, Чингизхон Y-хромосоманинг шу турига эга бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Ундан қолган авлодлар ўз даврида Евроосиёнинг йирик давлатларида ҳукмронлик қилишган. Катта фарзандининг 40 нафар ўғли бўлгани маълум. Ўз навбатида, Хитойни бошқарган набираси Хубилайнинг 22 нафар қонуний ўғли бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонлик олимлар Назарбоев Чингизхон авлодидан эканлигини исботлашди