Хатамжон Кетмонов ногиронларни иш билан таъминлашни яхшилашини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2016 | 23:00 ZAMIN.UZ / Жамият / 25 Ноябр 2016
374

Хатамжон Кетмонов ногиронларни иш билан таъминлашни яхшилашини маълум қилди

Хатамжон Кетмонов ногиронларни иш билан таъминлашни яхшилашини маълум қилди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Хатамжон Кетмонов 24 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди, дея хабар қилди Газета.uz.

Ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлар экан, Хатамжон Кетмонов ҳудуддаги Тўпаланг гидроэлектростанцияси, Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи, «Шарғун кўмир», «Хўжаикон туз» акциядорлик жамиятлари, «Хонжиза» кон-бойитиш мажмуаси каби йирик саноат корхоналарининг мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Номзод ўзинг сайловолди дастури партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг парламентдаги кўпчилик — демократик кучлар блокига нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилгани, бу мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланишини таъкидлади.

Корхона ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежларига бириктирилиши ҳамда мунтазам ҳаракатдаги «коллеж — корхона» алоқаларини йўлга қўйиш, ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналар ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан, ушбу мақсадда давлатнинг марказлашган сармоялари ҳисобидан бундай корхоналар тармоғини ривожлантириш ва йирик корхоналарга касаначилик иш жойларини ташкил этиш бўйича мажбурий квоталар белгилаш орқали жисмоний имконияти чекланган шахсларни касаначилик фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Номзод дастурида ўқиш учун шартнома пулини тўлашга қийналаётган кам таъминланган оилалар фарзандларига шартнома пулларини тўлаётган корхоналарни рағбатлантириш, имтиёзли ва бепул малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи тегишли қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru