Буюк Британиянинг Вустершир графлигидаги Сторпорт-он-Северн шаҳрида яшовчи эгизак опа сингиллар ўзларининг бир асрлик таваллуд айёмларини нишонлашди ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Улар узоқ умр кўришнинг асосий сабаби соғлом овқатланиш тартибига риоя этиш ва меҳнатсеварлик эканлигини таъкидлашди.
Ирен Крамп (Irene Crump) ва Филлис Джонс (Phyllis Jones) 25 дақиқалик фарқ билан дунёга келишган. Улар 20 ноябрь куни туғилган кунини нишонлашди ва бир асрдан бери бир-биридан айро яшамаганликларини маълум қилди. Эгизаклар битта мактабда ўқишган, битта корхонада меҳнат қилишган, бир жойда яшашган ва ҳеч қачон бир-биридан узоқда яшамаган. Ҳозирда уларга Жонснинг 58 ёшли Карл исмли ўғли ғамхўрлик қилади.
Ирен ва Филлис Буюк Британияда юз ёшга кирган 6 жуфт эгизаклардан бири ҳисобланади. Уларнинг Дороти исмли опаси ҳам бўлган, у 2006 йилда 92 ёшда вафот этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)