Дональд Трамп 150 йил ичида 4 оёқли севимли жонзоти бўлмайдиган АҚШнинг биринчи президенти бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Нашр шу муносабат билан АҚШни 1945-1953 йиллар бошқарган Гарри Труменнинг "Агар Вашингтонда дўст топишни истасанг, уй ҳайвони боқ" деб айтган сўзларини эслаб ўтди.
Уй ҳайвони бўлмаган АҚШнинг охирги президенти Эндрю Жексон бўлган, у мамлакатни 19-асрнинг ўрталарида бошқарган. Ундан кейинги барча президентларда турли жонзотлар: мушукдан тортиб айиқ, йўлбарс ва пакана бегемотгача бўлган. Авраам Линкольнда чўчқа ва Жек лақабли ғози, Теодор Рузвельтда эса Иосия лақабли бўрсиғи бўлган.
Нашрнинг фикрича, уй жонзотлари президентнинг имижини яхшилашга ёрдам беради ва кўпинча уларга фотосессияларда компания ташкил қилади. Кичик Жорж Бушнинг скотч-терьер зотидаги Барни лақабли итининг ўз сайти бўлган, Катта Бушнинг Милли лақабли ити эса "Милли китоби" деб номланган китобнинг муаллифи ҳисобланган. Бу китобда Оқ уйдаги ҳаёт итнинг кўзлари билан тасвирланган. АҚШда ҳаттоки президентлар уй ҳайвонларининг музейи мавжуд.
Трампнинг Оқ уйда бўлиши вақтида уй ҳайвонининг бўлмаслиги унинг рейтингларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда нашр. Бироқ бу Трамп инобатга олмаётган президентларга хос бўлган анъаналардан биринчиси эмас.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш"