19:28 / 04.12.2016
6 895

Путин Трампнинг масъулиятни ҳис қилиш даражасига оид фикрларини билдирди

Путин Трампнинг масъулиятни ҳис қилиш даражасига оид фикрларини билдирди

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни ақлли инсон деб билишини маълум қилди. У шунингдек, Трамп масъулиятнинг янги даражасини тезда англаб, ҳис қилишига умид билдирган, деб хабар қилмоқда Кун нашри.

«Трамп тижоратчи ва тадбиркор бўлган. Бугун у давлат арбоби. Бугун у дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири, дунёнинг етакчи иқтисодиётларидан бири, етакчи ҳарбий қудратли давлат бўлган Америка Қўшма Штатлари раҳбари. У бизнесда муваффақият қозона олгани унинг ақлли инсон эканини билдиради. Ақлли инсонми, демак у масъулиятнинг бошқа даражасини ҳам тезда англайди», — деган Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин Трампнинг масъулиятни ҳис қилиш даражасига оид фикрларини билдирди