Қатор хорижий мамлакатлар сайловларни ташкил этиш ва бевосита ўтказишни Ўзбекистондан ўрганса бўлади. Ўзбекистондаги президентлик сайловида МДҲ кузатувчилик миссиясига раҳбарлик қилган Сергей Лебедев шундай фикрда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
"Сайловлар хотиржам ва юқори ташкилотчилик савиясида бўлиб ўтган", — деган Лебедев РИА Новости агентлигига.
Унинг қайд этишича, "йилдан йилга МДҲ мамлакатларида сайловларни ташкил этиш жараёни такомиллашиб бормоқда".
Сайлов жараёнига босқичма-босқич янгиликлар киритилмоқда, бу эса, Ҳамдўстлик ва Ўзбекистондаги сайловларни "сайловнинг умумэътироф этилган демократик тамойилларига мослаштирмоқда".
"Кўплаб ғарб кузатувчилари билан суҳбатлашганимда, бир неча маротаба, Ғарб мамлакатлари ҳам бу ерда сайловни ташкил этиш борасида ўрганадиган жиҳатлар борлигини эътироф этишди. Хусусан, биз сайловолди кампаниясининг хотиржамлик руҳида бўлиб ўтганига эътибор қаратдик. Ҳеч қандай асоссиз хабарлар пайдо бўлмади", — деб изоҳлаган МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари.
Лебедев Ўзбекистондаги президентлик сайловолди кампаниясини, кўплаб миқдордаги можаролар билан ёдда қолган АҚШ президентлик сайлови жараёни билан таққослаган, “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?