Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади, дея хабар қилди Газета.uz нашри.
Нурсултон Назарбоев ўз табригида бўлиб ўтган сайлов натижалари Ўзбекистон халқи томонидан келгусида фуқароларнинг фаровон ҳаёти ва жаҳон аренасидаги мамлакат нуфузини янада ошириш йўлига улкан ишонч билдирилгани ва қўллаб-қувватланганидан далолат бераётгани қайд этиб ўтилган.
«Аминманки, Сиз раҳбарлигингизда қардош Ўзбекистон барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кенг миқёсли ислоҳотлар давом эттирилади», — қайд этилади телеграммада.
Нурсултон Назарбоев ҳамкорликдаги интилишлар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг стратегик шерикчилигини ривожлантириш ҳамда Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳамкорлигини кенгайтиришда туртки бўлишини таъкидлаб ўтди.
Қозоғистон Президенти икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг сезиларли салоҳиятга эгалигига эътибор қаратиб, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда конструктив мулоқотга тайёр эканини билдирди.
«Фурсатдан фойдаланган ҳолда мулоқотларимизни Остонада давом эттириш ҳамда Сиз учун қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширишингизни таклиф қиламан», — дейилади хабарда.
Қозоғистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида янги ютуқлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди