Хабарингиз бор, шу йил 25 сентябрда Бош вазирнинг Виртуал қабулхонаси иш бошлаган эди. Шу кунгача бу қабулхонага 218 мингдан ортиқ шикоятлар, таклифлар, аризалар келиб тушган. Уларнинг 59 фоизи ҳал этилган бўлса, яна 41 фоизи кўриб чиқилмоқда.
Қабулхонага келиб тушган мурожаатлар орқали ҳаётимиздаги кўплаб муаммолар ошкор этилди. Буни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қиллинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқиши вақтида таъкидлаб ўтди.
Халқимиз томонидан йўлланган мурожаатлар ва талаблар қонуний ва адолатли эканлигини эътироф этган Шавкат Мирзиёев бу борада қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ижроси назорат қилинмаганлигини танқид қилди.
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари тушунчаларини асло бир-биридан ажратиб бўлмаслигини таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади