ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувни сабрсизлик кутмоқда. У бу ҳақда Давлат раҳбарига йўллаган табрик мактубида сўз юритган.
"Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. ЕХҲТ билан Ўзбекистон ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган ва Сизнинг раҳбарлигингизда ўзаро манфаатли ушбу муносабатларни янада ривожлантиришимизга ишонаман.
Бугун барчамиз хавфсизлик борасида кўплаб глобал таҳдидлар билан юзма-юз келаётганимизда ЕХҲТ минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорлигимиз давом этишига ишонамиз. ЕХҲТ Ўзбекистонда ўз принцип ва мажбуриятларини амалга оширишни давом эттиришга тайёр.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонга Президент сайловини кузатиш миссиясини амалга оширишга таклиф этилгани учун ўз миннатдорлигимни билдиришга рухсат бергайсиз. Сиз ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан амалий ҳамкорликни давом эттиришингизга ишонаман.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва, умуман, ЕХҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганини ва ташкилот фаолиятида янада фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу масалаларни Сиз билан муҳокама қилиш имконияти пайдо бўлишини кутиб қоламан", — деб ёзади ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди