Россиялик комик актёр Сергей Светлаков «Эшак» номли ресторан очди. Унинг ресторан рекламаси учун тушган сурати Россиядаги ўзбеклар норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақида «Урал-Ўзбекистон ҳамдўстлик жамияти» вакили Обид Туратов Znak.com сайтига маълумот берган. Обид Туратовнинг айтишича реклама афишасида Сергей Светлаковнинг эшак олдида чопон ва қўлида миллий таом билан ўтириши ўзбек халқи учун «ҳақоратли» образ.
Хабарда айтилишича, Туратов инсон ҳуқуқлари бўйича Свердловск вилояти вакили ва Экстремизмга қaрши кураш марказига мурожаат этган. Шунингдек, у прократурага ҳам арз қилиш ниятида.
«Мен бу реклама афишасини олиб ташлашларига эришмоқчиман. Биласизми, нима учун? Эртага ёш юртдошларимиздан бир, икки киши ширакайф ҳолатда бу рекламаг кўзлари тушиб қолиб, ресторан ойналарини синдириб тўпалон қилмасликларига ким кафолат беради? Бизда Тошкентда нима учундир «Свинья» -деб номланган ресторанлар йўқ-ку! Чунки, бу Россияликлар учун ҳурматсизлик бўларди.»
«Эшак» ресторани рекламаси билан шуғулланувчи компания вакили Ольга Глушкованинг фикрича Светлаковнинг эшак билан тушган суратида ҳеч қандай ҳурматсизлик йўқ.
Ресторан эгалари бу можародан ҳайратдалар. «Биз номимиз билан ҳеч кимни ҳақорат қилмадик. Қолаверса ресторанимиз таомлари ўзбекча эмас, шарқона. Биз кимнидир қадриятларига ҳурматсизлик қилишдан йироқмиз.» — дейди актёр Сергей Светлаков. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари