Данияда яшовчи Давид Люсгор Американинг Apple компаниясига қарши суд ишида ғолиб бўлди. Бу ҳақда "Kun.uz" нашри маълум қилди.
Глоструп округ суди Apple компанияси истеъмолчига янги iPhone қурилмаси ўрнига қайта тикланган смартфонни сотгани учун маҳаллий қонунчиликни бузган деб ҳисоблаб, ҳукм чиқарди.
Люсгорнинг Apple компанияси билан кураши 5 йил давом этди. 2011 йилда у компания сайтидан 4,4 минг Дания кронига (тахминан 626 доллар) iPhone 4 қурилмасини харид қилган. Apple телефонни алмаштириб беришга рози бўлган, бироқ мижозга заводдан янги чиққан модель ўрнига "янги қурилмадек яхши ҳолатда бўлган" қайта тикланган iPhone тақдим этилган.
Люсгор октябрь ойида берган интервьюсида иккинчи қурилма яхши ишлаганини тан олган. Шундай бўлса-да, унга аввал истеъмолда бўлган деталлардан ясалган телефон берилганлиги ёқмаган. Унинг шикояти дастлаб истеъмолчилар шикоятини ўрганувчи идорада кўриб чиқилган, кейин эса судгача етиб борган.
9 декабрь, жума куни суд Люсгорни ёқлаб ҳукм чиқарди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди