6 568
Дунёнинг энг бадавлат кишилари соф энергетикага 1 миллиард доллар инвестиция киритишади
Билл Гейтс экологик соф энергия инновациясига инвестиция киритиб, иқлим ўзгариши билан курашувчи фондни бошқариб келади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Microsoft ҳаммуассиси ва унинг инвестор ҳамкасблари эртага Breakthrough Energy Ventures фонди очилиши ҳақида эълон қилишмоқчи. BEV чиқиндиларни камайтиришга йўналтирилган янги технологияларга инвестиция киритади.
BEV раҳбарияти таркибига шунингдек Alibaba асосчиси Жек Ма, Reliance Industries раиси Мукеш Амбани, венчур капиталистлар Жон Дорр ва Винод Хосла, SAP ҳаммуассиси Хассо Платнер ва собиқ энергия хеж-фонди менежери Жон Арнольд киради. Bloomberg ва Forbes баҳоларига кўра, раҳбарларнинг биргаликдаги соф маблағи 170 миллиард доллар атрофида.
Ўтган йили Гейтс соф энергия технологиясига қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция қилиш режаси ҳақида маълум қилганди. Янги фонд бу соҳани ривожлантириш сари қўйилган кейинги, дадил қадам бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди