Хитойда ҳисобчи ўмарган 240 минг долларини стримерларга совға қилиб юборди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-12-2016 | 14:29 ZAMIN.UZ / Жамият / 12 Декабр 2016
212

Хитойда ҳисобчи ўмарган 240 минг долларини стримерларга совға қилиб юборди

Хитойда ҳисобчи ўмарган 240 минг долларини стримерларга совға қилиб юборди

Хитойнинг Сучжоу шаҳрилик ҳисобчи ҳужжатларни сохталаштириб, ташкилот кассасидан маблағларни ўмарган. Буни у кейинчалик севимли стримерлари электрон ҳисоб рақамларига ўтказиш учун амалга оширди. Ни фамилиялик 27 ёшли аёл ҳаммаси бўлиб 227 минг доллар ўғирлади, деб ёзади Kun.uz нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Ни стримлар кўришни ёқтирган. У ерда эса пул ёки бошқа мукофот эвазига видеоблогерлар камера олдида томошабинларнинг турли илтимос ва хоҳишларини бажаришади. Хитойлик аёл 2015 йилда давлат ташкилотига ҳисобчи лавозимига ишга кирган. Бунга қадар эса видеоблогерлар орасида бир неча севимли қаҳрамонларга эга бўлиб улгуради ва ташкилотдан ўмарилган пулларни уларга беришни бошлайди.

Охир-оқибат полиция Нини қўлга олди. Суд хитойлик аёлни беш йиллик қамоқ ва 49 минг долларлик жарима жазосига маҳкум этди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru