17:33 / 12.12.2016
32 667

Энди тишларингизни хоҳлаган ёшда қайта тиклашингиз мумкин

Энди тишларингизни хоҳлаган ёшда қайта тиклашингиз мумкин

Энди сиз 50 ёшда бўлсангиз ҳам йўқотилган тишлар ўрнига ўзингиз янгисини ўстира олиш имконига эга бўласиз. Колумбия университети профессорларининг бу кашфиёти бутун дунёни ҳайратга солди.

Энди йўқотилган тишларни ҳар қандай ёшда қайта ўстириш мумкин бўлади. Бу эса сизга турли ноқулай имплантат ва ясама тишлардан халос бўлишингизда ёрдам беради.

Имплантатлар қўйилиши жараёнида оғриқ, ноқулайликлар ва шамоллаш келиб чиқиши мумкин. Янгича тиш ўстириш усулида эса бундай муаммолар бўлмайди.

Профессор Мао ўйлаб топган янги тишни қайта тиклаш усулида сиз уларни ўзингиз ўстириб олаверасиз.

Бу қандай амалга оширилади деган савол туғилиши табиий. Врач шундай технология ишлаб чиқдики бу стоматологияда катта бурилиш бўлиши мумкин. Жереми Мао табиий каркас материалидан тиш ўрнига қўйишни амалга оширди.

У синовдаги жониворнинг тишнинг бўш алвеоласи ўрнига шакли тишга жуда яқин каркасни ўрнатди. 9 ҳафтадан кейин эса бу жониворда янги тишлар ўсиб чиқди. Мао методикасига кўра мижоз жағига капролактон ва гидрокциапатитдан иборат каркас ўрнатилади. Бу каркаслар махсус усулда тайёрланади. Унинг таркибидаги моддалар тиш ўрнидаги клеткаларни ўсишга мажбур қилади. Бунда энг муҳими тиш шаклини тўғри танлаш ва ўстиришдир. Мао кашфиётига кўра сиз ҳеч қандай оғриқсиз йўқотилган тиш ўрнида янгисини ўстириб олишингиз мумкин.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди тишларингизни хоҳлаган ёшда қайта тиклашингиз мумкин