Россиядаги ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари Мирзиёевни табриклашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-12-2016 | 00:57 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Декабр 2016
300

Россиядаги ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари Мирзиёевни табриклашди

Россиядаги ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари Мирзиёевни табриклашди

Россиянинг бир неча ҳудудларида жойлашган ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари Ўзбекистон президенти шавкат Мирзиёевга табрик хати йўллашди.

“Сайловда сизга кўрсатилган умумхалқ ишончи, бу сизнинг Ўзбекистон фаровонлиги йўлига қилган меҳнатингизга берилган муносиб баҳо бўлди”, — дейилган табрик хатида.

Хатда шунингдек, ўзбекистонликлар ижтимоий уюшмалари Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканлиги айтиб ўтилган.

Табрик хати Россиянинг 36 вилоятида жойлашган ўзбекистонликлар ижтимоий уюшмалари раҳбарлари томонидан имзолашган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru