00:59 / 17.12.2016
6 637

Косаткаларнинг акулаларга ҳужуми видеоси олинди

Косаткаларнинг акулаларга ҳужуми видеоси олинди

Дрон оператори Слейтер Мур Калифорния соҳиллари яқинида косаткалар тўдасининг акулаларга ҳужум қилгани видеосини суратга олди. Видео маҳаллий нашр Monterey County’нинг YouTube-каналида пайдо бўлди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Воқеа урғочи косаткалар Монтерей кўрфазига кириб, у ерда болаларини ов қилишга ўргатаётган вақтда юз берган.

"Тўсатдан косаткалардан бири бутун акулани тишлаганча сув сиртига чиқди, акула ҳали тирик эди", деб айтди ушбу ҳолат гувоҳларидан бири, биолог Кэтлин Тейлор.

Унинг айтишича, косаткалар ҳужумига бу ерларда яшовчи ясси бошли акулалар учраган.

Одатда косаткалар ўз ўлжасини сув остида ейишни афзал кўрадилар, шунинг учун бу ҳолат ҳақиқий омад сифатида эътироф этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Косаткаларнинг акулаларга ҳужуми видеоси олинди