11:42 / 17.12.2016
8 327

Шавкат Мирзиёев Бухородаги ўсиш суръатлари суст эканини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Бухородаги ўсиш суръатлари суст эканини танқид қилди

16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюриб халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоят ҳокими Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этиб, ўрнига Ўктам Барноевни тайинлаган эди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда муайян камчиликларга йўл қўйилаётгани, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноатнинг улуши мамлакатимиз бўйича эришилган марралардан анча орқада қолаётгани, қишлоқ хўжалигида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси етарли даражада таъминланмаётгани танқид қилди.

“Бухоро вилоятида юксак марраларни эгаллаш биз кўзлаган кўпгина марраларга эришишда, аввало, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, ишлаб чиқариш суръатларини ўстириш, бутун воҳа қиёфасини ўзгартиришда саноатнинг ривожи устувор ўрин эгаллайди” деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар вилоятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарурлигини таъкидлади.

“Олот, Қоракўл, Ромитан, Шофиркон туманларида терини қайта ишлашни йўлга қўйиш суст ҳолатда, шўрланган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун зарур шароитлар яратиш, касаначилик, паррандачилик, ҳунармандликни ривожлантириш бўйича ишлар бугунги талабга жавоб бермайди”, дейди Президент.

Мажлисда бундай вазифаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама чуқур ўйланган, Бухоро вилоятининг шароити ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурлиги қайд этилди. Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бухородаги ўсиш суръатлари суст эканини танқид қилди