Қашқадарёликларга 9 минг тонна кўмир етказиб берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-12-2016 | 16:34 ZAMIN.UZ / Жамият / 20 Декабр 2016
229

Қашқадарёликларга 9 минг тонна кўмир етказиб берилди

Қашқадарёликларга 9 минг тонна кўмир етказиб берилди

Қашқадарё вилоятида куз-қиш мавсумида аҳоли, корхона ва ташкилотларнинг кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига 24 минг 927 тонна кўмир етказиб берилди. 9 минг тоннадан зиёд кўмир аҳолига арзон нархларда сотилди. Яна шунча миқдордаги маҳсулот мавсум учун омборларга жамғарилган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли “Қашқадарё ҳудудий кўмир етказувчи” унитар корхонасининг вилоят шаҳар ва туманлардаги олти шохобчаси фаолият юритаётгани жойларда аҳолининг арзон ва сифатли кўмир маҳсулотига бўлган эҳтиёжини таъминлашда яхши самара бермоқда. Шохобчаларда кўмир брикетини сотиш ҳам йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 июлдаги “Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори вилоятда кўмир брикети ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат корхоналари кўпайиши, ички бозорни сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда.

Кўмир брикети ташиш, сақлаш ва фойдаланишда жуда қулай. Оддий кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғига нисбатан узоқ ёниши, таркибида зарарли моддалар камлиги, ёниб бўлгандан кейин ҳам ўзининг бирламчи шаклини йўқотмаслиги ва бошқа афзалликлари билан ажралиб туради, дейилади хабарда.


Кўмир брикети етказиб бериш билан шуғулланаётган тадбиркорларга бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилган. Жумладан, бундай корхоналар энди хомашёни биржа орқали эмас, балки “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru