Собиқ Ички ишлар вазири, нафақадаги генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси раҳбари вазифасига тайинланди. У вазир лавозимидан 2013 йил 14 декабрда нафақага чиққан эди.
Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлгунга қадар 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.
Генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов 1952 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетининг кимё (1973), ҳуқуқ (1983) факультетларини ҳамда Ички ишлар академиясини тамомлаган.
1973-1997 йиллар давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.
2001 йилда генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди. 2004-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?