Чоршанба куни «Аэрофлот» компаниясига тегишли SU1871 «Тошкент-Москва» рейсининг A330 самолёти Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилганидан сўнг техник носозлик туфайли ортга қайтди, деб хабар қилди «Газета.uz» нашри.
Бу сўнгги 10 кун ичида содир бўлган иккинчи ҳодиса ҳисобланади. 12 декабрда худди шу рейс самолёти (бошқа борт рақамли) бир соат кечикиб учган ҳолда носозлик сабабли тез орада Тошкентга қайтган эди.
Йўловчилар маълумотига кўра, парвоз тахминан 4:45 да амалга оширилган (жадвал бўйича — 4:30 да), бироқ тахминан бир соатдан сўнг экипаж учиш жойига қайтиш зарурати туғилгани ҳақида хабар берган. 6:50 лар атрофида лайнер Тошкентга қўнган.
Пойтахт аэропорти рейсни амалга оширишнинг аниқ вақтини маълум қила олмади. Айни пайтда самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?