14:37 / 21.12.2016
6 183

Россиялик хакерлар кунига $5 млн даромад олиши маълум бўлди

Россиялик хакерлар кунига $5 млн даромад олиши маълум бўлди

Россияда фаолият юритадиган бир гуруҳ хакерлар Methbot номли мураккаб фирибгарлик тизимини ишлаб чиқди. Мазкур тизим орқали бир кунда $5 миллионгача даромад олиш имконини беради. Бундай маълумотларни киберкенгликда жиноятчиларга қарши курашишга ихтисослаштирилган Американинг White Ops компанияси эълон қилди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.

White Ops томонидан чоп этилган ҳисоботда юқорида тилга олинган хакерлар 250 мингга яқин ёлғон интернет сайтлар яратган. Бундан ташқари улар 570 мингта бот-дастурларнинг операторлари саналади.

White Ops мутахассисларининг таъкидлашича, хакерлар ўзлари томонидан яратилган сайт ва ботлар орқали интернетда реклама билан шуғулланадиган йирик компанияларни алдашади. Methbot ёрдамида фирибгарлар реклама роликларини кўришга миллионлаб одамларни жалб қила олиш каби алдамчи тасаввур яратади, бунинг учун эса улар буюртмачилардан катта сумма олади.

White Ops экспертларининг таъкидлашларича, хакерлар томонидан яратилган бот-дастурлар мураккаблиги билан ажралиб туради, уларни оддий йўл билан аниқлаш қийин.

Мазкур алдамчи тизим жорий йилнинг сентябрь ойида фаолиятини бошлади ва шу кунгача фаолият юритиб, кунига $3 млн дан $5 млн даромад олиб келади. Гуруҳ доимий равишда фаоллигини ошириб бормоқда. Реклама ролигини минг марта кўрилиши учун $13 ташкил қилади.

White Ops баҳолашича, жорий йилда фирибгарларнинг реклама соҳасидаги фаолияти орқали етказилган зарар суммаси $7 млрд ташкил қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиялик хакерлар кунига $5 млн даромад олиши маълум бўлди