Арнольд Шварценеггер чумчуқ билан нонушта қилди (Видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-12-2016 | 12:53 ZAMIN.UZ / Жамият / 22 Декабр 2016
245

Арнольд Шварценеггер чумчуқ билан нонушта қилди (Видео)

Арнольд Шварценеггер чумчуқ билан нонушта қилди (Видео)

Афсонавий Голливуд актёри Арнольд Шварцнеггер ўзининг Твиттер саҳифасига нонуштасини чумчуқ билан баҳам кўраётгани акс этган видеолавҳани жойлаштирди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Ижтимоий тармоқларда актёр стол атрофида ўтириб, нонушта қилаётгани акс этган. Ёнига учиб келган чумчуққа у нон бўлакларини тутган. Актёр ўзининг бу ҳаракатини “Нонуштамни бошқалар билан бирга баҳам кўришни ёқтираман”, деб изоҳлаган.

Видеоролик 1,7 минг ретвит ва 4,5 минг лайк тўплаган. Шварцнеггернинг ўзини ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари “ҳимоясиз ва оч-наҳор қушларнинг дўсти”, деб номлаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru