00:38 / 23.12.2016
7 221

Наманганлик ёшлар шаҳар ҳокимига камчиликлардан шикоят қилди

Наманганлик ёшлар шаҳар ҳокимига камчиликлардан шикоят қилди

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Наманган Ёшлар марказида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда Наманган шаҳар ҳокими, шаҳар васийлик Кенгаши раиси Баҳодир Беҳоджаев иштирок этди.

Учрашувда ёшлар шаҳар ҳокимига ўзларини қийнаётган масалалар, хусусан, шаҳарнинг айрим йўлларида автотранспорт қатнови яхши эмаслиги ва бу нарса ўқувчиларининг эрталаб ўқишга кечга қолишларига сабаб бўлаётгани, Game club’ларнинг ўқув муассасалари яқинида жойлашгани баъзи бир ўқувчи ёшларнинг дарслардан чалғишларига сабаб бўлаётгани ва шунга ўхшаш муаммолар билан мурожаат қилди.

Шаҳар ҳокими Баҳодир Беҳоджаев мазкур масалалар атрофлича ўрганилиб тез орада ечимини топишига ваъда берди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганлик ёшлар шаҳар ҳокимига камчиликлардан шикоят қилди