Трампнинг қизини асабига теккан йигитни биласизми нима қилишди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-12-2016 | 12:29 ZAMIN.UZ / Жамият / 23 Декабр 2016
1 176

Трампнинг қизини асабига теккан йигитни биласизми нима қилишди?

Трампнинг қизини асабига теккан йигитни биласизми нима қилишди?

Американинг JetBlue авиакомпанияси ходимлари Трамнинг қизи Иванкага хиралик қилган икки йўловчини самолетдан туширишди. Associated Press маълумотига кўра, бу воқеа Кеннади номидаги Нью-Йорк аэропортида юз берган. Бу ердан Иванка Трамп турмуш ўртоғи Жаред Кушнер ва фарзандалари билан Гавая оролларига кетмоқчи бўлган.

Терминалда Иванка Трампга икки йўловчи шилқимлик қила бошлаган. Улар “нега у хусусий самолетда эмас, балки оддий рейс билан учаётганини” сўрай бошлашади. Шунингдек улар Америка президенти Дональд Трамп “АҚШни ҳалок этаётганлигини” айтиб, қизни безор қилишган.

Журналистларнинг айтишича, Иванка безориларга умуман эътибор бермай, оиласи, болалари билан овора бўлган. JetBlue авиакомпанияси ходамлари жанжалга аралашиб, бу икки йўловчи чипталарини бекор қилишади. Улар бу қарорларини “учиш давомида жанжалли вазият юзага келмаслиги” учун қилишганига изоҳ беришди. Безорилар кейинги рейс билан ўз манзилларига етказилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru