Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 24 декабрь куни Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги делегация ўтирган самолёт Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев қарши олди.
Алмазбек Атамбаев Самарқандга ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Ислом Каримов қабрига гулдаста қўйган Атамбаев унга ҳурмат бажо келтирди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг учрашуви ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ташриф доирасида Самарқандда катта концерт дастурида тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?