Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-12-2016 | 22:06 ZAMIN.UZ / Жамият / 27 Декабр 2016
513

Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди

Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди

Ўзбекистон Жиноят кодексидаги фирибгарлик учун жазо белгиланган 168-моддага ойдинлик киритилди ва кенгайтирилди. Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 12 октябрда тасдиқланган ўзгартишларни 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Янгиланган моддага мувофиқ, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш энг кам ойлик иш ҳақининг 50 дан 100 баравари миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш (бунга қадар — ЭКОИҲнинг 100 бараваригача жарима) ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ёки 6 ойгача қамоқ жазосига сабаб бўлади.

Фирибгарлик а) катта миқдорда (мазкур моддадаги янги банд), б) олдиндан тил бириктирган ҳолда гуруҳ бўлиб ёки в) компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилса, ЭКОИҲнинг 100 дан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (аввал — ЭКОИҲнинг 100 дан 300 бараварига қадар жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликнинг чекланиши ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш тайинланар эди).

Худди шу жиноят а) катта миқдорда, б) такроран ёки хавфли рецидивист ёки в) хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда (янги банд) содир этилса, ЭКОИҲнинг 300 дан 400 бараваригача ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 8 йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазосига лойиқ деб топилади.

Фирибгарлик а) ўта йирик миқдорда, 6) ўта хавфли рецидивист ёки в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатлари учун содир этилса, 400 дан 600 бараваргача ЭКОИҲ ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш (аввал — ЭКОИҲнинг 300 дан 600 бараваригача жарима) ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига муносиб кўрилади.

Бироқ моддий зарар етказганлик учун озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланмаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru