GoPro асосчиси энг кўп ҳақ олувчи раҳбар сифатида қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

GoPro асосчиси энг кўп ҳақ олувчи раҳбар сифатида қайд этилди

GoPro асосчиси энг кўп ҳақ олувчи раҳбар сифатида қайд этилди

Экшн-камералар ишлаб чиқарувчи GoPro компанияси асосчиси ва бош директори саналадиган Ник Вудман АҚШда 2014 йилда энг кўп маош олган компания раҳбари деб топилди. Бу ҳақда «Bloomberg»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Ўтган йилнинг июнида Вудман умумий миқдори 284,5 млн долларга тенг 4,5 млн акцияга эга бўлган. Бундан уч ҳафта ўтиб, унинг компанияси IPO рейтингига кирган.

Шу тариқа Вудман 2013 йилда энг кўп пул ишлаган, Cheniere Energy компанияси бошқарувчиси Чариф Сукини ортда қолдирди. Сукининг 2013 йилда ишлаб топган пули 281 млн долларни ташкил этган эди.

Қайд этилишича, Ник Вудман 2013 йилда 800 минг доллар маош оллган, шунингдек унга мукофот сифатида ҳар ойда 1 млн доллар тўланган. Қолаверса, компания томонидан унинг йўл кираси учун ҳар ойда 50 минг доллар ажратилган.

Bloomberg Billionaires Index маълумотига кўра, Вудман айни вақтда компаниясидаги энг катта таъсирга эга шахс ҳисобланади, унинг жами улуши 2,4 млрд долларга баҳоланган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru