17:56 / 05.01.2017
7 366

“Ёшлар қаноти” лойиҳалари доирасида 35 мингта янги иш ўринлари яратилди

“Ёшлар қаноти” лойиҳалари доирасида 35 мингта янги иш ўринлари яратилди

Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда фаол иштирок этадиган, Ватанга садоқатли йигит-қизларни тарбиялаш, ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда иқтидорли ёшларнинг ижодий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш O‘zLiDePнинг асосий вазифаларидандир.

Мазкур мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда партия “Ёшлар қаноти” томонидан 2016 йилда қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан:
  • Партивий дастур ва мақсадлардан келиб чиқиб, жойларда йил давомида 3 786 та тадбирлар, учрашувлар ҳамда партиявий лойиҳалар ўтказилди;
  • Ўтказилган тадбир ва лойиҳаларда 456 540 нафарга яқин касб-ҳунар коллежи битирувчилари, талаба ёшлар ва партия фаоллари қамраб олинди;
  • “Диплом билан бизнесга-2016” лойиҳаси доирасида 2 712 нафар битирувчиларга тижорат банклари томонидан 25 млрд. 569 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. 2010-2016 йиллар давомида мазкур лойиҳа доирасида 6 712 нафар ёшларга 47 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, ўз тадбиркорлигини бошлаш учун имконият яратиб берилди.
  • “Ишбилармон талаба - 2016” кўрик-танловининг якуний босқичига йўлланма олган 42 нафар ёшлар партиянинг махсус стипендияси совриндори бўлишди. Шу кунга қадар лойиҳа доирасида 280 нафар ёшлар O‘zLiDePнинг махсус стипендисини қўлга киритган. Шунингдек, лойиҳа доирасида иштирок этган 15 минг нафар ёшлар ўзининг кичик бизнес, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини йўлга қўйди;
  • Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғоя остида “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” Форуми ўтказилди. 300 дан зиёд тадбиркор ва фермер ёшлар иштирок этган мазкур Форумда тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларини янада ривожлантириш бўйича ёшларнинг таклифлари олинди;
  • “Ёш партия етакчилари - келажак кадрлари” лойиҳаси доирасида ҳудудларда ўтказилган тақдимот тадбирларида партия кадрлар заҳирасига 950 нафар иқтидорли ёшлар жалб этилди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини кенг аҳоли қатлами, айниқса ёшлар орасида тарғибот қилиш мақсадида “Биз тараққиёт ва ёрқин келажак учун овоз берамиз!” номли ёшлар акцияси ҳамда “Тараққиёт билимдони”, “Келажак билимдони” каби викториналар ташкил этилди;
  • Ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш ва спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистонда илк бор кроссфит спорт тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди;
  • 2011-2016 йиллар мобайнида “Ёшлар қаноти” лойиҳалари доирасида 35 минг янги иш ўринлари яратилди;
  • O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан олиб борилган ишлар самараси ўлароқ 2016 йилда партия аъзолари орасида ёшларнинг сони 161 мингдан ошди яъни аъзоларнинг 49.6 фоизини айнан ёшлар ташкил этмоқда (2016 йил октябрь ҳолатига).

2017 йилда ҳам партия “Ёшлар қаноти”нинг 2017 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастури ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатдан ёш тадбиркорлар учун интернет тизимидан мобил илова ишлаб чиқиш, навқирон авлод вакиллари мурожаатлари билан ишлаш, “Менинг шахсий кутубхонам”, “Ёшлар карвони” маданий-маърифий лойиҳаларни тайёрлаш, “Тенгдошдан тенгдошга” тамойили асосида тренинглар, эркин мулоқотлар ўтказиш ва бошқа ўнлаб чора-тадбирлар ўрин олгани диққатга молик ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар жойларда бошлаб юборилди.
O‘zLiDeP матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ёшлар қаноти” лойиҳалари доирасида 35 мингта янги иш ўринлари яратилди