15:27 / 07.01.2017
7 480

Душанбеда ўз чақалоғини 1 минг сомонийга сотиб юборган аёл қўлга олинди

Душанбеда ўз чақалоғини 1 минг сомонийга сотиб юборган аёл қўлга олинди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи аёл тожик милицияси томонидан янги туғилган чақалоқни сотишда гумон қилиниб қўлга олинди.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 32 ёшли аёл қизини 2016 йилнинг 6 декабрь куни дунёга келтирган. У фарзандини Восе туманилик фуқарога 14 декабрь куни 1 минг сомонийга сотиб юборган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди, дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамаси хабарида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Душанбеда ўз чақалоғини 1 минг сомонийга сотиб юборган аёл қўлга олинди