Москва шаҳрининг Кунцево суди ҳуқуқ-тартибот муассасалари бир ёшли қизини тортиб олган ўзбекистонлик аёл Нилуфар Мамасаидованинг Россиядан депортация қилиниши иши материалларини полицияга қайтариб берди. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлигига асосланиб Кун.уз сайти хабар берди.
"Суд материалларни етарлича ҳажмдаги исботлар йўқлиги сабабли полицияга қайтариб берди", деб айтди суд матбуот котиби.
Аввалроқ ОАВда Москва ички ишлар бошқармасининг "Кунцево" бўлими ходимлари декабрь охирида Мамасаидованинг яшаш манзили бўйича келиб, унинг қизини аёлда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлигига асосланиб олиб кетишгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди.
Ўз навбатида, Москва ички ишлар бошқармаси матбуот хизматида полиция ходимлари қизчани олиб кетишмагани, у юқори ҳарорат билан шифохонага ётқазилгани маълум қилинган.
Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Анна Кузнецова ўзбекистонлик аёлга фарзандини қайтариб бериш учун барча шароитларни яратиш зарурлигини айтганди. Унинг айтишича, ҳозирда қизча юқумли касалликлар шифохонасида ётибди ва унинг онаси ҳужжатларни расмийлаштиргандан кейин унинг ёнига ташриф буюриши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади