Ўз даврининг ҳеч кимга ўхшамаган, ноодатий инсонлари! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-01-2017 | 08:19 ZAMIN.UZ / Жамият / 10 Январ 2017
538

Ўз даврининг ҳеч кимга ўхшамаган, ноодатий инсонлари!

Бирор сабабларга кўра одам бошқаларга ўхшамаса, улар «ненормальный», ёки «урод» бўлиб қолмайди.

Омма уларни бармоғини бигиз қилиб кўрсатишдан тортинмайди. Ўтган 19- 20-асрларда цирклар мисли кўрилмаган машҳур бўлган замонда ҳeч ким бундай қилмаган.

Айнан шу образларда, ўзларининг ноодатий физиологик жиҳатлари билан ҳам машҳур бўлган инсонлар ҳам жуда кўп бўлган.

1. Уч оёқли артист
Ўз даврининг ҳеч кимга ўхшамаган, ноодатий инсонлари!

Томошабинлар учун Франческо Лентини мусиқали чиқишлари билан машҳур бўлган. Аслида Франческо циам эгизаклари каби эгиз укаси билан таналари бирлашиб туғилишган. Бироқ эгизаги яхши ривожланмаган эди. Танасидан укасининг тана қолдиқлари олиб ташлангану, бироқ уч 3- оёқни қолдиришган. Аввалига Франческо ўзини учинчи оёғи сабаб ёмон кўрарди, бироқ кўр ва карлар интернат уйида бўлгач, у ҳаммаси ёмон эмаслигини тушунган. Унинг учинчи оёғи ҳам соғлом эди. Лентини мухлислари арқондан сакраб, уч оёғида футбол ўйнаб ҳайратга солган. Ҳазилкашлиги унга ҳар доим ёрдам берган.

2. Иккиси бирда
Ўз даврининг ҳеч кимга ўхшамаган, ноодатий инсонлари!

Жана Либерра ўзининг ўсувчи эгизаги билан бирга яшаган. Оёқ ва қўллари тана ташқарисида бўлган, боши эса Жананинг қовурғаси остида ўсган экан. Бу рентген тасвирларида аниқланган.

3. Туя қиз
Ўз даврининг ҳеч кимга ўхшамаган, ноодатий инсонлари!

Бу қиз орқага эмас, олдинга букилувчи тиззаларсиз дунёга келган. Элла Харпер 1870- йилда туғилган. У ҳам бошқа нуқсонлилар билан циркда чиқишлар қилган. У фақат тўрт оёқлабгина юра оларди, шунинг учун » Туя қиз” номини олган эди. Маълум бўлишича у 16 ёшигача чиқиш қилган, кейин мактабда таълим олмоқчи эканини айтиб, циркни тарк этган. у ҳақда бошқа маълумотлар йўқ.

4. Огаёлик катта оёқли қиз.
Ўз даврининг ҳеч кимга ўхшамаган, ноодатий инсонлари!

Цирк қаҳрамонларидан яна бир Фанни Миллес эди. Уни «Огаёлик катта оёқли қиз” деб чақиришган.Миллеснинг касаллиги сабаб унинг оёқлари ҳайратланарли даражада катта эди.

Зиёда Зияева тайёрлади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru