Samsung Тошкентдаги тақдимотида келажак қайси эрда эканлигини кўрсатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2015 | 11:55 ZAMIN.UZ / Жамият / 26 Апрел 2015 года
1 672

Samsung Тошкентдаги тақдимотида келажак қайси эрда эканлигини кўрсатди

Samsung Тошкентдаги тақдимотида келажак қайси эрда эканлигини кўрсатди

Samsung компанияси 25 апрель, шанба куни Тошкентда Galaxy S6 Edge смартфонининг расмий тақдимот маросимини ўтказди, деб ёзади Kun.uz.

Тақдимот меҳмонларининг маълум қилишича, тадбир учун чиқарилган катта ахборот баннерларидаги ўзбек тилидаги жумла хато билан ёзилган.

Хусусан, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида “Kelajak shu yerda” деб ёзилиши керак бўлган жумла “Kelajak shu erda” (кирилл ёзувида – “Келажак шу эрда”) кўринишида ёзилган.

Аввалроқ, Ucell мобил алоқа оператори ўзининг ташвиқот материалларида абонентларидан “ҳали ҳам ўлмадингизми” деб сўрагани, кейинроқ эса ушбу хато учун узр сўраб, абонентлари орасида ўзбек тилини билувчилар ҳам борлигидан хурсандлигини билдирганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru