Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-05-2015 | 19:31 ZAMIN.UZ / Жамият / 17 Май 2015 года
3 041

Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди

Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди

Фейсбукдаги "Потребитель.uz" гуруҳи аъзолари томонидан Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи томонидан ўтказилаётган янги акция шартлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларидан бири акция бўлиб ўтаётгани тўғрисидаги хабарни қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун совға сифатида яроқлилик муддати тугашига бир кун қолган шоколад бепул берилаётганини киноя сифатида айтиб ўтган, деб ёзади Kun.uz.
Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди

Унинг таъкидлашича, кассир фахр билан ҳар бир 100 минг сўмлик савдо учун шоколад плиткаси совға сифатида берилаётгани, унинг яроқлилик муддати эса 18 май — душанба куни тугашини айтиб ўтган. Ушбу хабар гуруҳ фойдаланувчиларининг турли хазил-мутойибаларига ҳам сабаб бўлди.

Изоҳ қолдирувчилардан бири "Нимани кутган эдингиз? Бундай акцияларда ҳар доим шу каби маҳсулотлар қўйилади", деган бўлса, яна бири шоколадни тезроқ енг, расмга олишга вақт йўқ, дея изоҳ қолдирган. Баъзи бир фойдаланувчилар эса Korzinka.uz тарафини олиб, "сафсатабозликни ривожлантирувчилар"га истамасангиз, совғани рад этишингиз мумкин, дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни эрта тонгда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу гуруҳнинг ўзида акция ҳақида хабар қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун қора шоколад совға сифатида берилишини айтиб ўтган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru