«Туркистон» санъат саройида бир гуруҳ йигит-қизларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Туркистон» санъат саройида бир гуруҳ йигит-қизларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

«Туркистон» санъат саройида бир гуруҳ йигит-қизларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

Президентимиз Фармони билан таъсис этилиб, 2003 йилдан буён «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан топшириб келинаётган «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ижтимоий-сиёсий ҳаётида намуна кўрсатаётган, ҳар жабҳада фаол ва ўз тенгдошларига ҳақиқий ибрат бўлаётган ёшларга берилиши анъанага айланган, Бу ҳақда «UzA»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Мазкур кўкрак нишонига номзод ёшларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Жумладан, 2013 йилда Республика комиссиясига 800га яқин ёшлардан ҳужжат келиб тушган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 950дан ортиқни ташкил этди.
Жорий йилда илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 28 нафар ёшга «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши қарорига биноан «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди. Энди бу мукофотга лойиқ кўрилганлар сони 409 кишига етди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди. Тақдирлаш маросимида шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг етакчилари ва фаоллари, кўкрак нишонини қўлга киритган ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қолаверса, эстрадамиз хонандалари иштирок этишди.
Тантанали маросимдан сўнг, мукофотланган ёшлар Мустақиллик майдонидаги "Мустақиллик ва эзгулик" монументи пойига гулчамбар қўйишди.

Фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru