Тошкентда интернет орқали 9 млн ўғирлаган қаллоб қиз фош этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-06-2015 | 15:58 ZAMIN.UZ / Жамият / 01 Июн 2015
2 761

Тошкентда интернет орқали 9 млн ўғирлаган қаллоб қиз фош этилди

Тошкентда интернет орқали 9 млн ўғирлаган қаллоб қиз фош этилди
Тошкентнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Венера исмли қиз интернет орқали қаллоблик қилишда айбланмоқда, деб ёзади Kun.uz.
“Огоҳ” газетасининг ёзишича, у Одноклассники ижтимоий тармоғида “Гулида” исми билан рўйхатдан ўтиб, 1988 йили туғилган Дилдора исмли қиз билан танишган. Сўнг унга кийим-кечак ва пардоз анжомларини сотиб беришини айтиб, 9 041 000 сўмлик буюмларини олиб қўйган. Аммо шундан кейин у Дилдора билан алоқани узган.
Дилдора “дугонаси”нинг қайтишини икки ой кутган. Алданганини билгач, милицияга мурожаат қилган. Милиция ходимларини қаллобни қисқа муддатда топиб, жиноий жавобгарликка тортган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru