«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси шаҳар уй-телефонларини ўрнатишда имтиёзлар жорий қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси шаҳар уй-телефонларини ўрнатишда имтиёзлар жорий қилади

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси шаҳар уй-телефонларини ўрнатишда имтиёзлар жорий қилади

Яқинлашиб келаётган 2015 йил муносабати билан истеъмолчиларга имтиёз сифатида «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси телефон тармоғига уланганлик учун олинадиган тўловни бекор қилади. Акция 2014 йилнинг 1 декабридан 2015 йилнинг 28 февралига қадар давом этади, деб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, акция амал қиладиган вақт давомида аҳолининг симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланиши учун тўлов олинмайди. Шундай қилиб, акция амал қилувчи вақтда телефонлаштирилган ва телефонлаштирилмаган биноларда асосий телефон аппаратини улаш воситасида симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланиш (оператор бир фойдаланувчига битта рақам ажратади) бепул амалга оширилади.

Қайд этиб ўтиш керакки, бу акция бошқа хизмат турларига таъсир кўрсатмайди.

Фото: ictnews.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru