ОАВда “Сенга ошиқман” сериалига яна бир бор танқид тошлари ёғдирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВда “Сенга ошиқман” сериалига яна бир бор танқид тошлари ёғдирилди

ОАВда “Сенга ошиқман” сериалига яна бир бор танқид тошлари ёғдирилди

“Оила даврасида” газетасида чоп этилган “Кўринмас уруш қурбони” номли мақолада Ҳиндистоннинг ўзбекистонлик блогерлар ва журналистларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган “Сенга ошиқман” сериали яна бир бор танқид остига олинди. Бу сафар журналист глобалроқ фикрлаб, ушбу сериал билан боғлиқ бир фожиа қурбонининг ўлимида мафкуравий уруш изларини кўрди.

Яқинда Самарқанд вилоятида 12 ёшли бола ўзини осиб қўйгани кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, чекка қишлоқлардан бирида турадиган иккита бола қўй боқиб юрган чоғда айнан шу сериални муҳокама қилишган. Улардан бири картинадаги саҳналардан бирини жонлантиришга ҳаракат қилиб, дарахтга илинган сиртмоққа бўйнини тутиб берган ва тасодиф туфайли осилиб қолган. Унинг ўртоғи қишлоққа бориб, катталарни чақириб келгунига қадар боланинг жони узилган.

“Яқинда тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган суриялик уч ёшли Айлон жасадининг фотосуратлари дунё ҳамжамиятини ларзага келтирди. Юртдошларимиз ҳам буни кўзда ёш билан қабул қилишди, бу мурғак жасад тимсолида уруш қораланди. Аммо сериал таъсирида ўзини дарахтга осиб қўйган ўсмир ҳам уруш қурбони эмасми? Фақат кўринмас мафкуравий уруш қурбони! Унинг бўйнига сиртмоқни сериалга қўшилиб кириб келган бузғунчи ғоя солмадими?!”, - деб ёзади муаллиф.

Унинг айтишича, ушбу сериал Ўзбекистонда шу қадар кўп мухлис топганки, ҳамма ёқда у муҳокама қилинмоқда, ҳатто дафтарлар юзига бош қаҳрамон Ишанининг сурати босилиб чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, мақолада Қашқадарёда янги туғилган қизига Ишани исмини берган ота-она эсга олинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru