29 ёшли россиялик аёл Россиядаги энг ёш буви бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-09-2015 | 12:30 ZAMIN.UZ / Жамият / 26 Сентиябр 2015
3 282

29 ёшли россиялик аёл Россиядаги энг ёш буви бўлди

29 ёшли россиялик аёл Россиядаги энг ёш буви бўлди

Россиянинг Нижегород вилоятида истиқомат қилувчи 29 ёшли Наталья Князькова Россиянинг энг ёш бувисига айланди.

Унинг 14 ёшли қизи ўғил фарзандни дунёга келтирди. Ёш она ва бола бир неча кун муқаддам Бор шаҳридаги туғруқхонадан чиқди, дея хабар бермоқда “Волга” телеканали.
Натальянинг сўзларига кўра, неварали бўлиши ҳақидаги хабар уни ҳайратлантиргани йўқ. Чунки унинг ўзи ҳам 14 ёшида фарзандли бўлган.

Қизалоқнинг 17 ёшли отаси оила қуришга тайёр эканини билдирганига қарамасдан, ёш онанинг ота-онаси ҳеч бўлмаганда балоғатга етгунига қадар қизини қўйиб юбормаслигини айтишган. Қиз ҳали мактабдаги таҳсилини давом эттириши керак.

Бола вазни 3,5 кг бўлиб, бўйи 51 сентиметрни ташкил этади ва у мутлақо соғлом.
Дунёдаги энг ёш буви эса руминиялик Рифка Станеска бўлиб, унинг 11 ёшли қизи Мария Рифка 23 ёшида эканида фарзандини дунёга келтирган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Теглар: video

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru