Тошкентдаги Вестминстер университетини 320 нафар бакалавр битириб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги Вестминстер университетини 320 нафар бакалавр битириб чиқди

Тошкентдаги Вестминстер университетини 320 нафар бакалавр битириб чиқди

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетини 13 йил мобайнида 1300 дан ошиқ киши битириб чиқди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

9 октябрь куни Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида битирувчиларни қутлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади «Туркистон-пресс» НАА. Маросим инглиз ОТМ анъаналари руҳида бўлиб ўтди.

Ҳар бир 320 нафар бакалавриат битирувчиси ҳаётида ўқишни битиргани шарафига бош кийимларни осмонга отиш тасвирланган фотосурат энг ширин хотира бўлиб қолса ажаб эмас.

Ҳар йили битирувчиларни қутлаш маросимига Лондондаги бош ОТМ делегацияси меҳмон бўлиб келади. Бу сафар делегацияга Вестминстер университетининг глобал ривожланиш бўйича проректори Александра Ҳьюс раҳбарлик қилди.
Тошкентдаги Вестминстер университетини 320 нафар бакалавр битириб чиқди

Маросим бошдан-оёқ анъаналар билан йўғрилди. Ҳар бир битирувчининг исми бирма-бир ўқилди, сўнгра улар Тошкентдаги Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов ва Александра Ҳьюс қўл сиқиб табриклагандан сўнг икковининг ўртасида туриб суратга тушишди.

Битирувчилар сони кўп бўлгани учун маросим икки босқичда ўтказилди ва тўртта: иқтисодиёт, бизнесни бошқариш, бизнесда ахборот тизимлари ва тижорат ҳуқуқи факультетини муваффақиятли битирган бакалаврлар қутланди.

Халқаро бизнес ва менежмент (MA in International Business and Management) ва педагоглар учун махсус дастур (PG Cert of Special Study in Learning and Teaching) сингари магистрлик дастурлари битирувчилари ҳам маросим иштирокчилари бўлди.
Тошкентдаги Вестминстер университетини 320 нафар бакалавр битириб чиқди

«Университет 2002 йили ташкил этилган эди ва бугун бу ерда битирувчиларни қутлаш маросими 11-марта ўтказилмоқда. Ўтган 13 йилдан ошиқ вақт мобайнида университетни 1300 дан ошиқ киши битириб чиқди ва улар айни пайтда мамлакатимиз иқтисодиёти ва бошқа соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда ҳамда бошқа мамлакатларда меҳнат қилмоқда», — дея таъкидлади ОТМ ректори. ement) ва педагоглар учун махсус дастур (PG Cert of Special Study in Learning and Teaching) сингари магистрлик дастурлари битирувчилари ҳам маросим иштирокчилари бўлди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru