UMS 10 долларга «навбатсиз рақам олиш» хизматини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS 10 долларга «навбатсиз рақам олиш» хизматини ишга туширди

UMS 10 долларга «навбатсиз рақам олиш» хизматини ишга туширди

Ўтган ҳафтада фаолиятини бошлаган UMS алоқа оператори навбатсиз рақам олиш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълумотига асосланиб «Kun.uz» хабар берди.

Унга кўра, компаниянинг Тошкентдаги бош офисларига (Лабзак ва Олой бозори яқинидаги) уланиш учун ташриф буюрган мижоз каталогда мавжуд бўлмаган, «чиройли рақам» тарифига мос бўлмаган рақамларни олишни истаса, 10 АҚШ доллари хизмат ҳақи тўлаши керак бўлади.

Шунингдек, компания рақамнинг бошқа кишига ўтказилиши хизмати ҳозирда кўрсатилмаслигини ҳам маълум қилиб ўтган.

Фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: UMS Xizmat Dollar

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru